бемаза
билан улашинг
1. Оғизга хуш ёқмайдиган, таъми ёмон; таъмсиз, лаззатсиз.
-
Бемаза овқат. Бемаза тарвуз. Бемаза қовуннинг уруғи кўп. Мақол
-
Касалга асал ҳам бемаза бўлиб кўринади. Қанотли сўзлар
-
Йўлчининг тақачи ошнаси Қоратой оч қорнини бемаза мошхўрдага тўлдириб совуқ уйда хомуш ўтирар эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Бадиий заиф, эстетик завқ бера олмайдиган; бемаъни, сийқа.
-
Бемаза асар.
-
Бемаза китобни-ку жонга тегган жойда шартта ёпиб қўйса бўлар, бироқ умр китобини-чи? Х. Султонов, Онамнинг юрти
-
Бунақа бемаза суратларнинг авторлари институтда кўп эмас. Муштум
3. Ярамас, ёқимсиз, бемаъни, ёмон.
-
Бемаза одам,
-
— Акам бемаза чиқди-да, — деди Ҳамид Мунавварга. С. Анорбоев, Меҳр
-
Бемаза қизнинг бўлмас ҳаёси. Гулихиромон
-
Э, бунақа бемаза телевизорни сотиб юборинг. Аския
4. Одоб-ахлоққа хилоф, одобдан таш-қари; беҳуда, бекорчи.
-
Бемаза қилиқлар. Бекорчидан бемаза гап чиқади. Мақол
-
[Гулшан:] Бемаза гапларни қўйинглар, ухлайлик! А. Қодирий, Меҳробдан чаён
бемаза сўзи қатнашган жумлалар:
Оғзи бемаза
-
Сидиқжон, гарчи ҳануз оғзи бемаза ва боши оғирроқ бўлса ҳам кампирнинг меҳрибончиликлариданми, кўнгли кўтарилиб, жуда енгил тортди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Оғзи бемаза одам.
Бемаза қилмоқ
-
Аммо шаллақи бир кампирнинг уйида тураман; кўп бемаза қилаётир-да. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Айниқса тўриқ тойча тутқич бермай, Мирвали аканинг бемазасини бешта қилади. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Иситма жуда бемаза қилди.
БЕМАЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEMAZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бемаза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар