хўп
билан улашинг
1. тасдиқ юкл. Бирор ишга розилик маъносини ифодалайди; майли, майлига.
-
[Отабек:] Раҳмат, ота, бўлмаса, бизга чой қайнатиб беринг-чи! [Ҳасанали:] Хўп, бегим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Хўп, розиман бу даргоҳдан кетмоққа Ҳ. Олимжон
2. равиш Ниҳоят даражада; роса; жуда.
-
Болалар хўп ўйнашди. Хўп яхши иш бўлди-да.
-
— Невараларингизга қараб хўп қувонасиз-да, ойи, — деди Комилжон кулиб. С. Зуннунова, Ҳикоялар
3. Диққат, эътибор билан, яхшилаб; жуда яхши.
-
[Жоной:] Ундай бўлса, менга бир оз муҳлат бер. Мен Мадаминнинг гапларига хўп қулоқ солиб, мақсадини билай. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Сўзни танлаб сўзлаганлар — хўп билур сўз қадрини. С. Абдулла
хўп сўзи қатнашган жумлалар:
Хўп бўлади
-
— Хўп бўлади,— дедим-у ўрнимдан турдим. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ. Хўп демоқ Унамоқ, кўнмоқ, рози бўлмоқ.
-
[Ҳайитжон Тўлахонга:] Сенга нима бўлди, қизим! Боя хўп деганингда, шунчалик беюзчиликлар бўлмас эди. Ҳамза, Паранжи сирлари
Хўп бўпти
ХЎП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XO‘P сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хўп сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар