Izoh.uz сайтида пат сўзининг изоҳи ва маънолари

пат

от

1. Парранданинг дум ва қанотларини ташкил қилган, мугузсимон узун найчанинг икки ёнида икки қатор бўлиб ўсиб чиқадиган парлардан иборат аъзоси.

  1. Товуқ пати.

  2. Саид Амин сўйилган ўнтача беданани олдига уйиб қўйиб, патларини юлмоқда. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.

  3. Товус патидан ясалган елпиғичи билан чиройли юзини елпиб-елпиб қўяди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати

2. Мато, гилам ва шу кабиларнинг юзини қоплаган сунъий тук.

  1. Уй ўртасидаги сандал устида исқирт кўрпа, ерда пати тўзиб кетган эски гилам, кичик бир шолча тўшалган. Н. Сафаров, Оловли излар

  2. Чўққи соқол, бошига пати тўзиб кетган сурмаранг духоба дўппи кийган, кўзойнакли, олтмиш ёшлардаги чол велосипед миниб келиб қолди. С. Аҳмад, Чўл бургути

пат сўзи қатнашган жумлалар:

Пати тўзимоқ

1. Тўзондек ҳар ён сочилмоқ, тўзғимоқ.
  1. Улар [самолётлар] орқасидан тўзонли из қолдириб, ўқдай учиб борар, момиқ булутларнинг патини тўзитиб, олға парвоз этар, аммо овози эшитилмас эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

2. кўчма Жаҳли чиқмоқ, салга тутақиб кетмоқ.
  1. Асарингни бугун босишмаса, эртага босишади. Назирийнинг битта таънасига доц. беролмай, патинг тўзиб кетди-я! Эҳ, афсус! Шу ўринда жиндак худбинлик қилдинг. К. Яшин, Ҳамза

Патини юлмоқ

Бор-йўғини олиб қўймоқ, шилмоқ.

Қитиқ патига тегмоқ

Нозик жойини топиб, жаҳлини чиқармоқ, нафсониятига тегмоқ.
  1. Айниқса, Ғафур Ғуломнинг гаплари баъзиларнинг қитиқ патига тегиб, ўйлантириб қўйди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи

  2. Бир мажлисда ҳам Шариф Рустамович бировларнинг қитиқ патига тегадиган сўзларни айтганди. О. Мухторов, Эгилган бош

Қитиқ патини юлмоқ

Нозик жойини топиб, тилини қисиқ, мулойим қилиб қўймоқ.
  1. [Берди:] Мен буларингнинг қитиқ патини юлиб, ром қилиб олмоқчиман! А. Қодирий, Обид кетмон

Қитиқ патини ўлдирмоқ

айн. Қитиқ патини юлмоқ.
  1. Бунинг қитиқ патини ўлдириб, ром қилиб олишим керак, деган фикр ялт этиб ўтди унинг миясидан. К. Яшин, Ҳамза

Шахматда: ўйин дуранг ҳисобланадиган ҳолатларнинг бири, пот.

  1. Ўйин пат бўлди.


ПАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

PAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
17232
Сўзнинг тескари ёзилиши
тап
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
30

пат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
пат сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, пат сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+