хўжалик
билан улашинг
1. иқт. Жамият ишлаб чиқариш кучларининг тегишли тараққиёт босқичига мувофиқ келувчи ишлаб чиқариш муносабатлари мажмуи; ижтимоий ишлаб чиқариш усули.
2. Ишлаб чиқаришни ташкил этадиган, уни юзага келтирадиган омиллар; ишлаб чиқариш мажмуи; ишлаб чиқариш.
-
Мамлакат халқ хўжалиги. Қишлоқ хўжалиги.
-
Оқсоқол чойдан яна ҳўплади-да, ҳар ким ўз мол-жонини ҳисобдан ўтказиши лозимлигини, район хўжалик ташкилотларининг бу ишни шошилтираётганини гапирди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Ишлаб чиқаришнинг бирор соҳаси, тармоғи.
-
Сув хўжалиги. Ўрмон хўжалиги.
-
Шундай қилиб, бинокорлик бригадаси колхознинг бошқа хўжалик тармоқларидаги энг сара ва муҳим бригадалар қаторига кириб олди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. Бирор кимса, ташкилот ёки халқ ихтиёридаги барча моддий бойлик, мулк-ашё, ер-сув, уй-жой, асбоб-ускуна ва жиҳозлар.
-
Сал кунда колхоз хўжалиги бир қадар тартибга тушгандай бўлди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
5. Қишлоқ хўжалигидаги ва умуман ўз ер-сувига, мулкига, ишлаб чиқариш воситаларига эта бўлган ҳар бир алоҳида ишлаб чиқариш бирлиги, корхона.
-
Тангриқул ҳожи бақувват хўжалик эди. Ғулом ака ел келса йиқиладиган беқувват хўжалик эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Кейинги йилларда мен раҳбар бўлган хўжалик негадир оқсаб қолди. Муштум
6. Алоҳида уй-жойга эта бўлган ҳар бир оила, хонадон.
-
Ёйишга жойи бўлмаган хўжаликларгина молларини оғилхонага қамаб боқади. С. Анорбоев, Оқсой
-
— Бугун биз колхоз-да олтмиш хўжалик бўлсак, эрта-индин тўқсон, юз хўжалик бўламиз, — деди Абдурасул. П. Турсун, Ўқитувчи
хўжалик сўзи қатнашган жумлалар:
Хўжалик мудири
-
Колхоз хўжалик мудири бир арава лом келтириб ташлади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
1. эскирган Бирор кимса ёки нарсага эгалик, хўжайинлик.
2. Хўжа авлодига мансублик.
ХЎЖАЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XO‘JALIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хўжалик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар