хўжайин
билан улашинг
1. Бирор нарсага, масалан, ер-сув, мол-мулк, уй-жойга эгалик қилувчи шахс; хусусий мулк эгаси; мулкдор, бой.
-
[Мирзакаримбой:] Ваъда Нодон. Хўжайин деган хизматкорларини қизиқтириш учун ваъда қилаверади-да Ойбек, Танланган асарлар
2. Бирор нарсанинг тўла ҳуқуқли эгаси.
-
Ўзимиз хўжайин ўз еримизга, Эркинмиз, номимиз, ҳуқуқимиз бир. Р. Бобожон
3. сўзлашув тили Раҳбар ходимга мурожаат шакли.
-
— Хўжайин, машина тайёр, — деди шофёри. Газетадан
4. сўзлашув тили Аёл кишининг турмуш ўртоғига мурожаат шакли.
-
— Хўжайин, овқат тайёр бўлди. Келтирайми? — Мастура ошхонадан туриб сўради эридан. Ёшлик
ХЎЖАЙИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XO‘JAYIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хўжайин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар