хўжа
билан улашинг
1. эскирган Бирор кимсанинг ёки нарсанинг эгаси; хўжайин.
-
Сўнг [мулозим] ялтоқланиб, хўжасига ўгирилди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Хўжаси унинг [отнинг] ёлларини силаётганда, Лаъли унга ғамза қилиб: — Отингизга намунча хушторсиз? — деди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Мардон Йўлчиевичга қараганда уй хўжаси Саримсоқ аканинг ёши улуғроқ эди. Ж. Абдуллахонов, Орият
2. тарихий Ўзларини чорёрларнинг авлодлари деб ҳисобловчи мусулмонларнинг фахрий номи.
-
Хўжалар муайян имтиёзларга эга бўлганлар. ЎзМE
3. этн. Ўрта Осиёда илгари маълум имтиёзга эга бўлган оқсуяклар ва уларнинг авлодлари; зид. фуқаро.
-
Абдурасул, мен сизга айтсам, бизнинг Қамишкапа эскидан уруғга ажраб келади: фуқаро ва хўжа. П. Турсун, Ўқитувчи
4. Хўжазода эркаклар исмига қўшилади.
-
Мадаминхўжа тол соясида ўтирган экан, буларни кўриб, дарров ўрнидан турди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
хўжа сўзи қатнашган жумлалар:
Хўжа кўрсинга (ёки кўрсин учун)
-
Хўжа кўрсинга ишлаб турмоқ.
-
Баъзилар фақат хўжа кўрсин учун [ишга] чиқади. А. Қаҳҳор, Қўш-чинор чироқлари
ХЎЖА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XO‘JA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хўжа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар