қатъий
билан улашинг
1. Узил-кесил белгилаб қўйилган, ўзгармайдиган; мустаҳкам, барқарор.
-
Қатъий баҳолар. Қатъий режа. Қатъий муддат.
-
У ерда баталон командири билан бирга қатъий жадвал асосида машғулот ўтказадилар. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Бинокорлик ишларини шундай йўлга қўямизки, ғўза парваришига сира халал бермайди. Фақат қатъий тартиб ўрнатишимиз керак. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
2. Қайта кўриш, ўзгартириш, шарт, писанда, эътироз ва шу кабиларга йўл қўймайдиган; узил-кесил.
-
Қатъий жавоб. Қатъий фикр. Қатъий қарор.
-
Қуръони шариф майни макруҳ деб қатъий тақиқлаган. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Сув исрофгарчилигига, суғоришни сифатсиз ўтказишга қатъий барҳам бериш керак. Газетадан
3. Мустаҳкам, шак-шубҳасиз, қаттиқ.
-
Қатъий ваъда. Қатъий риоя қилмоқ. Қатъий ишонч.
-
Мен сени ғолиблар қўлида кўриб, Озод келажакка қатъий ишондим. Уйғун.
-
Ҳайдар ўз фикрида қатъий туриб олди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
4. Астойдил, жиддий, қаттиқ.
-
У., қатъий товуш билан интизом ҳақида гапирди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Қутидорнинг бу сўзи жуда ҳам қатъий эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
.сувсиз ётган ер борки, ҳаммасини ўзлаштиришга қатъий бел боғлаганмиз. Ўзбекистон қўриқлари
-
Хўжаев раис кабинетидан ранги ўчган ҳолда чиқди. Аммо ҳақиқатдан кўз юма олмаслигини қатъий туриб айтди. Муштум
ҚАТЪИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QATʼIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қатъий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар