қатирма
билан улашинг
1. Оширилмаган хамирдан қозонда ёғсиз пиширилган юпқа нон.
-
Отасига деб, хурмачага солинган ошнинг устига битта қатирмани ёпиб, рўмолчага тугди-да, чиқиб кетди. Ойдин, Гулсанам
2. Кийим ёқаси, елкаси, кўкраги текис турсин учун авра билан астар орасига қўйиладиган крахмалланган мато.
-
Кўкрагига қатирма қўйиб тикилган костюм.
3. кўчма с. т. Қалин кир, қасмоқ.
-
Умрида ҳаммом ва совун кўрмагандан бўлса керак, икки юзи қатирма бўлиб кетган, қўй кўзли бола келиб, рўпарамда тўхтади. Ш. Ризо, Қор ёғди, излар босилди
ҚАТИРМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QATIRMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қатирма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар