қатл
билан улашинг
китобий Буйруқ билан расмий тарзда ўлдириш, ўлдирилиш.
-
Бечора ўғлининг қатлидан кейин девона бўлиб қолибди. Мирмуҳсин, Меъмор.
-
Райимбек додхоҳ Азизбек ҳокимиятининг тираги эди. Унинг қатлидан сўнг сипоҳлардан руҳ тушди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
қатл сўзи қатнашган жумлалар:
Қатл қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Ўғлимни қатл қилишдан олиб қолишни сўраган эдим. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Мўмин мирзосини қатл этди жаллод, Тўлиқ мақсадга Маждиддин етиб шод. Ҳабибий
Қатли бедод
-
Сен ҳамон раҳм айламас бўлсанг менинг аҳволима, Қатли бедодингдин энди қилақол айлаб кетай. Ҳамза, Паранжи сирлари
Қатли нафс
Қатли ом
-
Улуғбек мирзо тузган сиёсат-у салтанат вайрон бўлади, содиқ кишилар, уламо-ю фузало қатли ом этилар экан-да! Мирмуҳсин, Меъмор
-
Қатли ом дегани ет-ти ёшдан етмиш ёшгача бўлган барча одамларнинг қиличдан ўтказилишидир. Шарқ юлдузи
ҚАТЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QATL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қатл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар