қатлам
билан улашинг
1. Маълум қалинликдаги ёки қат-қат ёйиқ нарсалар қавати; қат.
-
Шағал қатлами. Атмосферанинг юқори қатлами. Тупроқнинг устки қатлами.
-
Даранинг икки ёни жуда тик; неча терак бўйи баланд тош қатлами девордай юксалиб, худди зангори кўлдай жимирлаган осмонни кўтариб турганга ўхшарди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
2. Таркиби асосан бир хил бўлган жинсларнинг ёйиқ қавати.
-
Оҳак қатлами. Тош-кўмир қатлами.
-
Маргимушни биласиз, учувчи унсур, у олтинли қатламлар тепасида нурдай таралиб, ҳовурдай жимирлаб ётади. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат
-
Қалин қор қатлами ҳамма нарсани, шу жумладан, полиция фаолиятини ҳам тўхта-тиб қўйди. Газетадан
3. кўчма Кишиларнинг айрим белгилар билан бирлашган гуруҳи; табақа.
4. кўчма Ҳар қандай нарсанинг айрим белгиларига кўра бирлашган гуруҳи.
-
Тилнинг луғавий қатламлари.
5. кам қўлланадиган, айнан Қават.
-
Бир неча қатлам қилиб ўралган чит рўмолни бўйнига ташлаб олган эди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
ҚАТЛАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QATLAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қатлам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар