жигарбанд
билан улашинг
Энг яқин, бир туғишган қариндош (фарзанд, ака-ука, опа-сингил).
-
Жигарбандлари йўлида кўзлари нигорон бўлган оналар, отасиз ўксиб ўсган ўғил-қизлар, фарзанд доғида юрак-бағри қон оталар ҳозир ҳам озми? Н. Сафаров, Оловли излар
-
Эҳтимол, Қурбон онаизорини, жигарбандларини, севгилисини соғиниб, ҳижрон ўтида юраги ёнаётгандир. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Элгелди, ўлимнинг совуқ нафасини сезгандай, ёлғиз жигарбанди олдида ўзини оқлашга тиришар эди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
ЖИГАРБАНД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JIGARBAND сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жигарбанд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар