жиддийлаш
билан улашинг
1. Жиддий тус олмоқ; кескинлашмоқ.
-
Кураш жиддийлашди.
2. Оғирлашмоқ, ёмонлашмоқ.
-
Касалнинг аҳволи жиддийлашди.
3. Жиддий кўриниш олмоқ, ўйчан ҳолатга кирмоқ, ўзини жиддий қилиб кўрсатмоқ.
-
Фазлиддин йирик тишларини кўрсатиб, хохолади. Кейин жиддийлашди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Саодатхоннинг юзи жиддийлашди. С. Зуннунова, Янги директор
-
— Гапларингиз афсонага ўхшайди, — сал жиддийлашди йигит. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
4. Мураккаблашмоқ, чигаллашмоқ.
-
Аҳвол жиддийлашди. Н. Сафаров, Танланган асарлар
-
Ироқдаги вазият жиддийлашмоқда. Газетадан
ЖИДДИЙЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JIDDIYLASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жиддийлаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар