жигар
билан улашинг
1. анат. Одам ва ҳайвонларнинг ўт (сафро) ишлаб чиқарадиган, организмда моддалар алмашинувини таъминлайдиган ички аъзоси.
-
Жигарим оғрияпти. Жигар касалликлари.
-
Шу қишда унинг [онанинг] жигари хасталаниб, оёқлари шишиб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Алкогол нафақат жигарга, балки ошқозон-ичак йўлларига, юрак томирларига, бош мияга, умуман, бутун ички аъзоларга ҳалокатли таъсир кўрсатади. Газетадан
2. Ҳайвонларнинг овқат сифатида ишлатиладиган шу аъзоси.
-
Қовурма жигар. Жигар кабоб.
3. кўчма Энг яқин киши, туғишгандай яқин биродар; фарзанд.
-
Сен етим эмассан, Тинчлан, жигарим. Ғ, Ғулом
-
Мадамин буни кутмаган бўлса керак, шовқин солди: — Хизматкорим эмас! Худойқул менинг ўз жигарим, аммамдан қолган сағир. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Авазнинг бир дардига юз дард қўшилди. У жигарларини хаёлчан мунғайиб кузатиб қўйди. С. Сиёев, Аваз
жигар сўзи қатнашган жумлалар:
Жигари сув бўлмоқ
-
Пахта деб жигарим сув бўлди-ю, маккажўхорига нима бор. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
Жигаридан урмоқ
-
Инобатхон институтнинг биринчи курсидаёқ менинг жигаримдан уриб қолган эди. Ғайратий,Довдираш
Жигари хун бўлди
ЖИГАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JIGAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ЖИГАР сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ЖИГАР сўзига берилган маънолар
жигар сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
жигар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар