жиддий
билан улашинг
1. Пухта ўйлаб, чуқур мулоҳазаларга суяниб иш кўрадиган; мулоҳазали.
-
Жиддий йигит. Жиддий олим.
-
Анвар ёш бўлса ҳам, жиддий, кичкина мияси муҳокамага қобил эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Муҳим аҳамиятга эга бўлган, муҳим.
-
Оқсоқол қарамади ҳам, индамади ҳам. Гўё жиддий бир нарсани ўйлаётгандек, кўзларини сузиб, чой ҳўплади. П. Турсун, Ўқитувчи
-
-Романлар бизда йўқ, — дона-дона гапирди Мустафо Содиқ, — жиддий ва ижтимоий аҳамияти зўр бўлган қиссалар ҳам йўқ. Ойбек, Нур қидириб
-
Ишёқмасларга қарши кураш ички ишлар органлари олдида турган жиддий вазифалардандир. Газетадан
3. Ўй-фикрга чўмган, ўйчан, салобатли, сипо, вазмин (киши қиёфаси, ташқи кўриниши ҳақида).
-
Вагонда ҳамма жиддий, камсухан. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
-Ҳозир ҳосил ўчун курашнинг авжи вақти,— деди Ўктам жиддий тус билан. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Саидийнинг жилмайиб толмаган башараси бирдан жиддий тус олди. А. Қаҳҳор, Сароб
4. Чин, рост, беҳазил; тайинли.
-
Жиддий ваъда.
-
Лекин Муборакнинг гапларини жиддийга йўймади. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
Бундай аччиқ пичингга жавоб қайтариш йўлини тополмаган Ҳасан бориб унинг рўпарасида ўтириб: — Кел бўлмаса, жиддий сўзлашайлик,— деди. С. Айний, Қуллар
-
Шербек кулди: Сиз ўргатинг. Йўқ, Нигора, мен жиддий гапиряпман. С. Анорбоев, Оқсой
5. Ёмон оқибатларга олиб бориши мумкин бўлган; ёмон, хавфли.
-
Жиддий касаллик.
-
Хуррамовнинг елка яраси жиддий эди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
-
Пилла қуртининг кушандаси кўп, ҳушёр турилмаса, қурт-қумурсқалар, қушлар, товуқлар жиддий зарар етказиб қўйиши мумкин. Газетадан
6. Ўйланганидан мураккаб, кескин, оғир.
-
Сен, оғайни, тушунмайсан, булар орасидаги гап анча жиддий. С. Кароматов, Олтин қум
7. Астойдил, жон-жаҳд билан, ростакамига.
-
Хат-савод чиқаришга жиддий берилдим. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Вакилларингиз санъат байрамига жиддий тайёргарлик билан келдилар. Газетадан
-
Ҳамидуллаевнинг ўзи ҳам шоликорлик билан энди жиддий шуғулланяпти. Ўзбекистон қўриқлари
8. Етарли асосга эга бўлган, асосли; муҳим.
-
Ҳақиқатан ҳам унинг шеър ёзишига жиддий сабаб бор эди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Рахим Болтаев нима учун жиддий талаблар қўйилишини изоҳлаб берди. Ўзбекистон қўриқлари
9. Алоҳида, масъулият билан.
-
Ёш талантларни танлаш ва уларни тарбиялаш ишига жиддий эътибор бермоғимиз керак. Н. Сафаров, Оловли излар
ЖИДДИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JIDDIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жиддий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар