бас
билан улашинг
1. унд. Бошқа керак эмас, шу билан етар; тўхтат.
-
-Бас! — қичқирди Мирзакаримбой,— манманлик — худо урганлик. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бас энди, ёта берма. Сал меҳнатга ҳам қайиш. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда
2. Бас қилмоқ Тўхтатмоқ, хотима бермоқ.
-
Нега қўшиқни бас қилдинг, яхши йигит? Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Мастура опа уйда ўтиришни бас қилиб, савод мактабини битиради, болалар боғчасига мураббия тайёрловчи курсга киради, паранжини ташлайди. П. Қодиров, Уч илдиз
3. крш с. Демак, шундай экан.
-
Бас, биринчи буйруқни сиз олган экансиз, нега яна қуш-бегидан фотиҳа кутиб ўлтирибсиз?! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Йўлчи бир нафас тўхтаб давом этди: — Уруш бойларнинг ҳамёнини тўлдирадими? Бас, улар борсин. Ойбек, Танланган асарлар
бас сўзи қатнашган жумлалар:
Бас боғлашмоқ (ёки ўйнамоқ)
-
Бас боғлашиб, эрта азонда далага чиқсангиз, ҳаммадан олдин Жипаройни кўрасиз. Қаҳрамоннома
-
У чаққонликда мен билан бас боғлашгандай, баланддаги ингичка шохга тармашибди. П. Қодиров, Қадрим
Бас келмоқ
-
— Сизга бас келиб бўладими! — деди Элмурод ва бошқа гапирмай, одимлай берди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ким экан у, сенга бас келган йигит? Ойбек, Танланган асарлар
1. мусиқа Эркакларнинг энг паст, йўғон овози ва шундай овозга эга ашулачи.
-
Баланд ёки куйчан бас ҳамда паст бас, фарқ қилинади. ЎзМE
2. Кўп овозли мусиқа асарларидаги энг пастки овоз, партия.
-
Хорда бас биринчи ва иккинчи овозларга бўлинади. ЎзМE
БАС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бас сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар