басир
билан улашинг
1. эскирган
-
Қилурни айла риоят демакта асра адаб, Ки дўст феълинг-у қавлунгғадур басир-у саме'. Навоий, Хазойинул-маоний
2. Кўриш қобилияти йўқ; кўр, сўқир.
-
Ҳатто умри бўйи қорни тўймаган қашшоқ ҳам, кўзи басир тиланчи ҳам, бир кун бўлса-да, кўпроқ яшасам, дейди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Пинҳон эди унга бор умр, чунки ҳаёт этмишди басир. У. Носир, Юрак
-
Ахир шунчалик басир эмас-ку, йўл бўйида турган одамни кўрмайдиган. М. Хайруллаев, Кўнгил
3. кўчма Нарса, воқеанинг моҳиятини тушуна олмайдиган; онгсиз; билимсиз; жоҳил.
-
Тўғри-ку, лекин бу басир оломонни маърифатли қилиш учун жуда узоқ муддат керак бўлади. К. Яшин, Ҳамза
-
— Азбаройи ўшал кўзи очиқ, қалби басирларга қаҳрим туфайлидир. Аларнинг китоб кемирувчи сичқонлардан не фарқи бор? — деди Бобур. Х. Султанов, Бир оқшом эртаги
БАСИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BASIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
басир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар