ботқоқ
билан улашинг
1. Оёқ босиб бўлмайдиган бўш лой ва шундай лой билан қопланган ер, май-дон; ботқоқлик, ботқоқзор.
-
Бақа ботқоғини қумсар, балиқ — кўлини. Мақол
-
Эшак югурар қатқоқда, ҳоли маълум ботқоқда. Қанотли сўзлар
-
Ариқни ботқоқдан тозалаб турмасанг, келадиган сув ҳам кейинчалик камайиб, охири бутунлай келмай қолиши мумкин. Шукрулло, Сайланма
2. сифатдош Бўш лойли, шундай лой билан қопланган.
-
Ботқоқ ва балчиқ ерларда олиб бориладиган деҳқончиликни биз бир қатор халқларда ҳануз учратамиз. К. Маҳмудов, Қизиқарли пазандалик
3. кўчма Салбий муҳит, гирдоб.
-
Улар мени жиноят ботқоғига итармоқчи бўлдилар. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Баландпарвоз мақтанчоқлик билан осмонга қараб, неча йиллик турғунлик ботқоғидан қандай ўтиб келганимизга ҳайронман. Газетадан
-
Хизмат бурчи нуқтаи назаридан олиб қаралганда майор ҳақ: жиноятчилик ботқоғидан тор-тиб чиқариб, одам қаторига қўшиш керак. Ёшлик
БОТҚОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOTQOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ботқоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар