басма-бас
билан улашинг
1. Бирор ишда, соҳада ким ўзди, ким ўзар мусобақаси.
-
Басма-басда ютган эр Йўлига гул сочайлик! К. Яшин, М. Раҳмон, Сирдарё
2. равиш Бас боғлашгандай, бир-биридан ўзишга ҳаракат қилгандай, қолишмай.
-
Мели полвон ва Юсвали отага ўхшаш баъзи бир активлар ўзларини тутолмай, улар [Олахўжа ва Турдивой халфа] билан басма-бас сўкишдилар. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ўртоғим билан бирга Кетмон чопдик басма-бас. Қўшиқлар
3. Тўхтовсиз, қайта-қайта.
-
С. Очил, Умидвор қушча
-
Ўртоғини ҳайқириб басма-бас чақирди. Ғ. Ғулом, Шум бола
4. кўчма с.т. Муносиб, ярашиқ, мос.
-
Атлас кўйлак басма-бас, шойи кўйлак ранги паст. Оқ олма, қизил олма.
БАСМА-БАС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BASMA-BAS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
басма-бас сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар