тил
билан улашинг
1. Пичоқ ва шу кабиларни тиғли нарса билан узунасига кесмоқ, қирқмоқ, ёрмоқ.
-
Насимийни тириклайин товонидан тилишган ва терисини шилишган. Миртемир, Дўстлар даврасида
-
Этларимни ништар билан тилсинлар мен сиздан ажралмайман. Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Жилғанинг бошидан оёғигача сўқа билан тилиб, ариқ очилса-да, тоғолча билан ёнғоқ экилса С. Анорбоев, Оқсой
-
Қонли кўйлакни Қоратой эҳтиёт билан тилиб, ярани очди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Тилим-тилим қилиб кесмоқ; тилимламоқ.
-
Қовунни тилиб қўймоқ. Гўштни тилиб тузламоқ.
-
Шаҳарда қоровуллик қиламанми, қовун тилиб сотаманми — менинг ишим. Муштум
3. Ёғоч ёки тахтани узунасига арраламоқ.
-
Бир куни меҳнат дарсида битта кўзлик тахтани тилаётиб, электр аррани синдириб қўйдик. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Симёғочлар ҳам, тилса, жуда сўрибоп экан. А. Мухтор, Чинор
4. Тирнаб ёки юлиб, узун из ҳосил қилмоқ.
-
Стол устидаги бир тахта ойна майда-майда бўлиб, Саидийнинг билак ва панжаларини тилди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Саломат бутун кучини йиғиб, боғма-боғ ошиб кетди. Тиканлар оёғини тилди. С. Аҳмад, Ҳукм
тил сўзи қатнашган жумлалар:
Бағрини (ёки кўксини, юрагини, қалбини) тилмоқ
-
Рангимизга қон кирди, Душман бағрин тилибди. Қўшиқлар
-
Нега энди қалбимни тилдинг?! Нега қилдинг севгига ошно Сайёр
ТИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар