тила
билан улашинг
1. Бирор истак, тилак, ният билдирувчи сўз, гап айтмоқ.
-
Ҳазратим, мен мунглик, қизингиз сизга худодан Шайх Саъдийнинг умрини тилайман! Илоҳим юзга киринг! П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
У тилида Майлингиз, деса ҳам, дилида Худо оқ йўл берсин, деб тилади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ўзбекларда агар катта хурсандчилик тилайдиган бўлса, Тўй устига тўй бўлсин! дейишади. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
2. кам қўлланадиган, айнан Тиланмоқ.
-
Бирор егулик тиламоқ.
-
Қизиқ экансан, оёғидагини ечиб берадими, бу ердагилар ҳаммаси — гадойдан нон тилайдиган қашшоқлар Ойбек, Танланган асарлар
-
Жулдур-жулдур қўсқига ўраниб олган букур чол аянч овоз билан ёлвориб, бир нарса тилади. А. Мухтор, Опа-сингиллар
3. Хоҳламоқ, истамоқ.
-
Сиҳат тиласанг, кўп ема, Иззат тиласанг, кўп дема. Мақол
-
Анвар ака эртага чаҳоршанба кечқурун, тиласангиз — очиқча, тиламасангиз, яширинча бўлса ҳам, бизникига келинг А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Қиятга ёрдамга? Уйимизга қон тилаб бостириб келгани учун-ми? А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Унинг истиқболига туришни ва бўйнига осилиб йиғлашни тиласа-да, қаршисидаги олабўжилар бунга моне эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
тила сўзи қатнашган жумлалар:
Тилаб олган боламни эчки тепиб ўлдирди
ТИЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TILA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тила сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар