тилак
билан улашинг
1. Бирор истак, ният билан, ниманидир тилаб айтилган гап, дуо ва шу кабилар.
-
Тила тилагингни.
-
Менинг биринчи холис тилагим, албатта, мазлум халқ тилидан бўла-дир: бундан сўнг Тошкент ҳокимлигига ҳар қандай бўлмағур одам қўйилмасин. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Мулла Абдураҳим қуръондан қисқа бир оят ўқиб, хон ҳазратларига энг олий тилаклар билдирди-ю, ниҳоят, мақсадга ўтди П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Ҳордиқларига бўлар Шу қиз баъзан овунчоқ, Ёмон кўздан асрасин Тилаги бўлар ҳар чоқ. Ғайратий. Худо ўз паноҳида асрасин ҳеч бўлмаганда, шу тилагимга етказсин худо! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Қўлда қадаҳ, тилда эса тилаклар. Ё, Мирзо
2. Бирор нарсани амалга ошириш, унга эришиш учун бўлган ички интилиш, ҳиссиёт; истак, ният.
-
Бир ҳафтадан кейин тоғам ҳақида бирор маълумот олиш тилагида Муроджон ишлаб турган корхонага қараб жўнадим. Ғайратий, Узоқдаги ёр
-
Уста узун ва қалин мўйловини қимирлатиб, Ойқизни юпатиш тилагида гапирди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Райимжон ўн олти яшар йигитчалик вақтидаёқ унда тракторни бошқариш тилаги туғилди. Ҳ. Нуъмон, Ўз касбининг эгаси
ТИЛАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TILAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тилак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар