тетапоя
билан улашинг
1. Зўрға, у ёқ-бу ёққа ташланиб бўладиган (асосан боланинг қадами ҳақида).
-
Бола она атрофида, тол тагида Юра бошлар, қадамлари тетапоя. Ҳ. Пўлат
2. Ана шундай қадамлар билан юрадиган.
-
Тетапоя болани сўқмоқ йўлдан катта йўлга чиқариб юборган муаллимнинг инсон ҳаётида озмунча ҳиссаси борми! А. Маъзумов, Мураббий
-
Оёғи остида ўралашиб юрган тетапоя қизчасини йиқитиб ўтиб кетди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Румия беморлик тўшагида узоқ ётди. Тетапоя бўлиб юра бош-лаганидан кейин ҳам оғир изтироб чекадиган бир турда бўлиб қолди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
3. кўчма Ўз ҳаёти, фаолиятида энди иш бошлаган, энди мустақил ҳаёт кечира бош-лаган, ҳали мустаҳкам оёққа туриб олмаган (оила, ташкилот, жамоа ва шу кабилар ҳақида).
-
Коллективимизнинг тетапоя вақти ўтиб кетган, энди уни бузолмайсиз, ўртоқ Раҳмонқулов! А. Мухтор, Туғилиш
-
Колхоз энди тетапоя бўлаётган кунларда душман хуруж қилди, жамоат мулкига ўт қўйдилар, уруғлик ғаллани ўғирладилар, турли-туман миш-мишлар тарқатдилар. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Пахта нима, деҳқончилик нима — энди тетапоя бўлиб ўрганиб келяпсизлар. Ҳ. Назир, Чўл ҳавоси
ТЕТАПОЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TETAPOYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тетапоя сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар