салмоқдор
билан улашинг
1. Нисбатан оғир; вазмин, салмоқли, залворли. Салмоқдор болға.
-
Тоғ каби салмоқдор уй, Ичи тўла лиқ китоб. Қ. Муҳаммадий
2. Вазндор, бўлиқ, тўлиқ, бўлали.
-
Салмоқдор кўсаклар.
-
Салмоқдор бошоқлар шамолда майин тебранади. Газетадан
3. кўчма Арзирли; катта; самарали.
-
Салмоқдор ҳисса қўшмоқ.
-
[Азимжоннинг] Туғилган юртидаги катта Қоракўл доираси-да салмоқдоргина ота мерос улуши бор экан. А. Мухтор, Чинор
4. Мавқейи, тутган ўрни ва хизматига кура бошқалардан ажралиб турадиган, бошқаларга қараганда сермаҳсул. Салмоқдор олим.
-
Бир-биридан афзал ва салмоқдор бўлган йилларимиз ичида бу йил алоҳида ўрин олди. Ҳ. Назир, Янги саҳифа
5. кўчма Оғир, вазмин; таъсирчан; дона-дона.
-
— Боғчанг-ку яхши-я, — деди салмоқдор овоз билан ҳалиги чол, — лекин ҳар ҳолда ота билан онанинг меҳри бошқа. И. Раҳим, Чин муҳаббат
САЛМОҚДОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SALMOQDOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
салмоқдор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар