салмоқ
билан улашинг
1. Оғирлик, вазн, вазминлик, залвор.
-
Сони бор, салмоғи йўқ. Мақол
-
Агапов шошилмайди Юкнинг салмоғига қараб, сўнгра гапиради. И. Раҳим, Ихлос
-
Қаршимда Ер шарин сурати турар, Салмоғи Қуванинг анорича бор. А. Орипов
2. кўчма Жамиятда, кўпчилик ўртасида эришилган ҳурмат-эътибор; мавқе, нуфуз.
-
Салмоққа яраша иш қилиш керак, Токи дўст-ошнолар десинлар балли. Ғ. Ғулом
3. Нисбий вазн, ҳажм, қиймат, аҳамият, эгалланган ўрин; мазмун.
-
Оғир саноат маҳсулотининг салмоғи тез ўсиб бормоқда.
-
Адабиётимиздаги ҳужжатга — ҳаётда бор фактларга асосланиб ёзилган воқеий асарлар катта салмоққа эга. Н. Сафаров, Жасоратнинг давоми
-
Бадиий таржимага эътибор кучаймоқда, таржима адабиётининг салмоғи ҳам йил сайин ошиб бормоқда. Ғ. Саломов, Таржима назариясига кириш
салмоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Салмоқ билан
-
Чўпон ота ҳайрон бўлиб, қўлини орқасига қилганча, тик қотиб турган эди, кейин салмоқ билан юра бошлади. Ойдин, Ҳикоялар;
-
Кейин Ҳазрат ёнида ўтирган оқсоқ дарвишга маънодор қараб қўйди-да, аста томоқ қириб, салмоқ билан гапира бошлади. К. Яшин, Ҳамза
САЛМОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SALMOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
салмоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар