кўй
билан улашинг
1. эскирган Кўча; йўл.
-
Юсуфбек ҳожи, то Эскижўвага етгунча, ўзининг юқоридаги сўзини кўй, гузар халқига такрорлаб келмоқда эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. ў. ( -п. ёки ж. к. шаклида — кўйига, кўйида) Бирор нарса дарди, савдоси, ҳаракати.
-
Ниманинг кўйида юрибсиз?
-
Дўсмат тирикчилик кўйига тушди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Бу ухлагувчи менинг ҳалол рафиқам бўлиб, икки йилдан бери мен ҳам унинг кўйида саргардонман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. бирор аниқловчи сўз билан Аҳволда, ҳолатда.
-
Элмурод шу кўйи яна бирмунча юргач, тўхтади-да, йўл четидаги бир тошга ўтирди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Домла Ниёз турган кўйи ёрлиқни ўқиди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
КЎЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘Y сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўй сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар