1. Тирик мавжудотнинг кўриш аъзоси.
Кўз косаси. Кўз оқи. Кўз қорачиғи. Қора кўз. Кўк кўз. Хумор кўз. Аяган кўзга чўп тушар. Мақол
Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди. Мақол
Кўз қўрқоқ, қўл ботир. Мақол
Мастон, унга эътибор қилмай, отнинг тумшуғидан кўтариб, унинг очиқ қолган кўзларига қаради. А. Қаҳҳор, Мастон
Гавҳар ўртадаги симёғоч учида осилиб турган лампочка ёруғидан қамашган кўзларини кафти билан пана қилиб, ёғоч зиналардан чиқиб келди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Кўзи ёшли одамни Кўзим асло кўрмаса. Шуҳрат.
2. Назар, нигоҳ; қараш.
[Кумушнинг] Кўзлари ўйнагувчи қизларда бўлса ҳам, ҳақиқатда бошқа бир нарсани кўргандек. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Гулнор бузуқ қиз бўлса, кўзимиздан узоқроқ жойга йўқолгани яхши. Ойбек, Танланган асарлар
Зулфизарни эса одамларнинг ёмон кўзларидан олтинларни яширгандай яширасан. К. Яшин, Ҳамза
Мансур ҳамон индамас, кўзларини бир нуқтадан узмас эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Кўриш қобилияти.
Кўзи хира. Кўзи ўткир. Кўзи ожиз. Кўзи яхши эмас.
Бир вақтлар дўппи тикдим, кўрпа қавидим энди ундай ишларга кўзим ўтмайди. Ойбек,Танланган асарлар
Ёзувчининг кўзи ҳам, димоғи ҳам, қулоғи ҳам ҳеч кимникига ўхшамайди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
4. кўчма Баъзи нарсаларнинг бирор белги билан ажралиб, кўзга ўхшаб кетадиган қисми, бўлаги.
Деразанинг кўзи. Ёғочнинг кўзи. Булоқнинг кўзи.
Кўз гавҳари
Кўз кўриб (ёки кўрмаган)
Бирдан кўз кўриб, қулоқ эшитмаган бир жониворни кўргандек, ҳайрон бўлиб, секин ўрнидан турди. Гулдаста
Ўрис табиб Ачахоннинг қорнини ёрар эмиш Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган касофат иш. К. Яшин, Ҳамза
Кўз нурини тўкмоқ
— Мен., йигирма йил халифа учун кўз нури тўкиб ишлабман — деди Чоргул биби. С. Айний, Қуллар
Кўз олди ёки кўз ўнги
Ҳамманинг кўз(и) олдида.
Кўз қири билан қарамоқ
Гавҳар кўзи қири билан Зулайҳога, кейин Абдухалилга қаради. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Кўз қисмоқ
Муллажон амаки қиҳ-қиҳлаб кулиб, кейин менга қараб, кўзларини қисдилар. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Жияним менга кўз қисиб, қўяверинг дегандек ишора қилди. Гулдаста
Гарчи йиғилганлар орасида луқмаларга битта-яримта кўз қисишиб ўтирганлар бўлса ҳам, кўпчиликнинг бошлари эгик эди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
Кўз олди (ёки ўнги) қоронғилашмоқ
Ёдгорнинг кўз ўнги қоронғилашди-ю, йиқилиб кетмаслик учун, стул ўриндиғини чангаллаб олди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Кўз ташламоқ
У ёқ-бу ёққа диққат билан кўз ташлади-да, зинадан оҳиста юқори кўтарилди К. Яшин, Ҳамза
Моҳим кўз ташлаб, бир кўришда юраги жиз этди. Гулдаста
Кўз тикмоқ
Катта хотинлари йўлига кўз тикиб ўтирганликларини бойвачча хаёлига ҳам келтирмас эди. К. Яшин, Ҳамза
Меҳри унинг қўлини маҳкам қисиб, юзига кўзини тикиб қолган эди. К. Яшин, Ҳамза
Кўз тутмоқ
Келасиз деб кўз тутдим, бўлмади хабар. Ғайратий
Кўз узмаслик (ёки олмаслик)
Яхши бўлди, деб ўйлади Мансур, ундан кўз узмай Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Ҳаёт то уйга кириб кетгунча, Ғуломжон кўзларини олмади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Кўз уриштирмоқ
Саксон ёшлиги нишонланаётган куни устозим бегона бир кампир билан кўз уриштирибди, ўша кампир бир қучоқ гул келтирган экан. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
Кўз югуртирмоқ
Йўлчи атрофига кўз югуртириб, қизга томон икки-уч қадам босди. Ойбек, Танланган асарлар
Назирий уни [қоғозни] буклоғидан очиб, кўз югуртирди. К. Яшин, Ҳамза
Кўзга ташланмоқ
узоқда чўққилар кўзга ташланар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Кўздан кечирмоқ (ёки ўтказмоқ)
Қўлёзмани кўздан кечирмоқ.
Ҳамза: “Буларнинг гуноҳи нима? деган маънода ёнида Садойи Фарғонанинг бугунги сонини кўздан кечириб ўтирган Олчинбекка қаради. К. Яшин, Ҳамза
Қурбон ака-укалари, хеш-ақраболарини хаёлан кўздан ўтказди. И. Шамшаров, Тошқин
Кўздан қочирмоқ
Кимда гумонинг бўлса, кўздан қочирма, изига туш. Ойбек, Танланган асарлар;
Бу жанжаллар бир ёқли бўлгунча, уни кўздан қочириб туриш керак.
Кўзи тушмоқ
Абдуқодирбой бу пайт болалар ичидан ўғлини қидирарди. Унга кўзи тушди-ю, сўроққа тутди. К. Яшин, Ҳамза
Кўздан қолмоқ
Кечалари кўздан қолиб тиккан дўппингни ўзинг киёлмайсан. А. Мухтор, Опа-сингиллар
Кўзни олади
Кўзинг олур — ипаклари тиллодан. Т. Тўла.
Зангори осмон ҳам шундай тиниқ, шундай беғуборки, кўзни олади. Ойбек, Танланган асарлар
Тиззанинг кўзи
Юраги гупиллаб урар, шамолдан қулоқлари шанғиллар, тиззасининг кўзи муздай ерга тегиб турганини сал-пал сезарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Узукнинг кўзи
Хуржуннинг кўзи
Ақли кўзида
Ақли кўзида бўлган бир хумса савлатимга пўрт учди. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой
Бошга тушганини кўз кўради
Бошга тушганини кўз кўради. Т. Ашуров, Оқ от
Дунё кўзига қоронғи
Тальъат биринчи курсданоқ Ҳамида деган қизни севиб қолган, шу қиз бўлмаса, дунё кўзига қоронғи, бемаъни кўриниб кетарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Ёмон кўз
Дутфинисо дам ўтмасдан келиб, гоҳ ёмон кўздан сақласин учун, исириқ тутат-тирар, гоҳ қизини қучиб йиғлар эди. Ойбек, Танланган асарлар
Яна айтаман, фақат эҳтиёт бўл, ёмон кўздан ўзи асрасин. Т. Ашуров, Оқ от
Ўз қадрини билган хотинга эркак киши ёмон кўз билан қарагани ботинолмайди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
Жонини кўзига кўрсатмоқ
Умар полвон бош эгмади Эргашга қараб ғоз тураверди. — Ислом, мен бу итнинг вангиллашини эшитмоқ-чиман, жонини кўзига кўрсатиб қўй, — деди ғазабдан кўзининг пахтаси чиқиб кетган Эргаш. К. Яшин, Ҳамза
Ишнинг кўзини билмоқ
Ишнинг кўзини биладиган қариндошларимдан бирининг ҳузурига бориб, ўғлимга муносиб енгилроқ иш топиб беришларини илтимос қилдим. Муштум
Кўз бўямоқ
Меҳмонлардан бири, ёш болаларни тўплаб, шеър ўқиб бераётган бир жувонга таъна қилди: — Мусобақада кўз бўяш билан ютган экансиз-да, Тўтихон! А. Қаҳҳор, Мирзо
Кўз(ни) олайтирмоқ
Кўз остига (ёки тагига) олмоқ
Содиқжон бойвачча уч таноб ер, катакдек чорбоғни анчадан бери кўз остига олиб юрар, лекин буни Пўлат отага айтишга юзи чидамай келар эди. К. Яшин, Ҳамза
Кўз очиб кўрган
Норжон она Бойдода муаллимнинг кўз очиб кўргани. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
Бу мол-у давлатнинг барчасини ўша кўз очиб кўрганининг битта ҳаром тукига олмайди. К. Яшин, Ҳамза
Кўз очиб юмгунча
Тўнтариш кўз очиб юмгунча юз берди. К. Яшин, Ҳамза
Ўша кўз очиб юмгунча ўтган вақтларда Аъзамжон Дилдорнинг ҳуснига ҳам, шўшигига ҳам тўёлмай қолганди. С. Аҳмад, Уфқ
Кўз очирмаслик
Кўз таниш
Кўз тегмоқ
Тўққиз қанотли, гулдор керагали оқ уйнинг тепасида қўчқор шохи осиғлиқ Аллонхўжа уни хонадонимга кўз тегмасин, деб ирим қилиб осган экан. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
Сен билмайсан, болам, бизга кўз тегди хонадонимизга шайтон оралаб қолди. К. Яшин, Ҳамза
Кўз юммоқ
Кўзга дори
Тирикчилик қийин, қумалоқ ҳам кўзга дори. Ойбек, Танланган асарлар.
Кўзга илмаслик
Аё тўрам, айтмагунча билмадинг. Ё билмайман, бизни кўзга илмадинг. Эргаш Жуманбулбул ўғли.
Кўзга ишонмаслик
У [Ўрмонжон] икки қўлида учтадан олтита чойнак кўтариб, ҳовуз бўйидаги чойхўрлар олдига кетаётган Сидиқжонни кўриб, худди кўзига ишонмагандай, туриб қолди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Кўзга кўринган
Кўзга кўринган олим.
Кўзга суртмоқ
Кўз(и)га чўп солмоқ
— Ҳазилингни қўй, болам, кўзга чўп солиб бўладими! — деди мулойим Зеби хола. С. Абдуқаҳҳор, Кўзлар
Фалончининг авлоди, деб кўзимга чўп солишмоқ-чи бўлишди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
Кўзга яқин
Қўқоннинг кўзга яқин ўғил-қизларини отларига ўнгариб чиқиб кетишди. К. Яшин, Ҳамза
Кўзда тутмоқ
Гектаридан кўзда тутилганидан кўпроқ дон ва кўкпоя олинди. Газетадан
Кўзи етмоқ
Отамурод охири кийик оёққа тура олмаслигига кўзи етиб, ўрнидан турди-да, пичоғини қинидан чиқариб, Султоновга узатди М. Мансуров, Ёмби
Умрида қалбакилик нималигини билмай ўсган қиз учун ёлғон билан тил топишиш қийин эди. Бу вазиятда яшай олмаслигига кўзи етди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
Кўзи ёримоқ
Ўғил муборак бўлсин, болам! Ҳозиргина кўзи ёриди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Кўзи илинмоқ (ёки кетмоқ)
Ҳожи хола кўзи илиниб, энди хуррак ота бошлаган эди, Тўрахон гап қотиб қолди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Энди кўзи илинди дегунча, замбилда бемажол ётган ҳалиги боланинг нурсиз башараси кўз олдига келар эди-да, уйқусини қочириб юборарди. К. Яшин, Ҳамза
Кўзи мошдек очилмоқ
Ҳалигина отиш, қириб ташлаш керак, деб бу кучни менсимаётган Китаевнинг кўзи мошдек очилиб, аҳволнинг ниҳоятда мураккаблигини фаҳмлади. К. Яшин, Ҳамза
Кўзи оч
Кўзи очилмоқ
қўшнимни бир карра танқид қилайлик, интил, илмингни бойит, дейлик. Интилмаса, ўзидан кўрсин, иши чиппакка чиққанда, кўзи очилади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
Мендан хавотир олманг, оға, аччиқ-чучукни тотиб, кўзим очилиб қолган. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
Кўзи очиқ
Яраларимизга, дардларимизга малҳам қидирган ва оламдан хабардор, кўзи очиқ одамларимиз бор. Юрт қайғусига улар чора кўради. Ойбек, Танланган асарлар;
худога минг қатла шукур, кўзим очиқ пайтда қизгинамнинг тўйини кўрадиган бўлдим. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
Кўзи очиқ кетмоқ
Кўзи пишмоқ
Бойдода муаллим бошлиқ қурилиш ишида кўпдан кўзи пишиб кетган кексалар ёшларга маслаҳатгўй. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
Эрларининг ҳар бир хатти-ҳаракатлари маъносини улар билишади, бунга уларнинг кўзлари пишиб кетган. К. Яшин, Ҳамза
Кўзи тинмоқ
боши айланиб, кўзи тиниб, ерга йиқилди. К. Яшин, Ҳамза
Кўзи тор
— Ўзлариям ўлгунча кўзи тор, зиқна, — деди Жиламун. Ғ. Ғулом, Шум бола
Кўзи тўрт (бўлмоқ)
Шукур, ўғлим, шукур, келдингми? Сени келади, деб ойинг иккаламизнинг бир ойдан бери кўзимиз тўрт. Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?
Кўзи ўйнамоқ
Ўртоқлари кўриб, кўзлари ўйнади.
Кўзи қаттиқ
Бироқ қиз қурғур ота-онасига ўхшамайди-да: кўзи қаттиқ, тили тез, димоғдор қиз бўлибди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
Кўзи қиймаслик
Манови кучукни ўлдиришга кўзим қиймай турибди. Қарамайсанми, чиябўридай ёпишиб олганини. С. Сиёев, Ёруғлик
Кўзга иссиқ кўринмоқ
Далидан бери тикиламан, кўзимга иссиқ кўриндиз, сўраганнинг айби йўқ, дейишади, қаердансиз? С. Кароматов, Олтин қум
Кўзига кўринмаслик
Ачахоннинг жони ҳам унинг кўзига кўринмади-ку. Ўлимига рози бўлди унинг. К. Яшин, Ҳамза
Кўзингга қара
Кўзини ёғ босмоқ
Мен кўзини ёғ босган бандаларга эланмайман, арзимни худога айтаман. К. Яшин, Ҳамза
Кўзини шамғалат қилиб
Тонг отар пайтда, тўртинчиларнинг кўзини шамғалат қилиб, тўқайзор ичидан йўлга чиқишлари лозимлигини тайинлади. К. Яшин, Ҳамза
Кўзининг оқ-у қораси
Наинки битта шу қизи деб умрини ўтказса, кўзимнинг оқ-у қораси деб авайласа ўстирса-ю, у юзига тик қараса. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Отамнинг ҳам, онамнинг ҳам битта-ю битта кўзининг оқ-у қораси мен эдим. Ғ. Расул, Адолат
Кўзининг пахтаси чиқмоқ
— Ислом жонини кўзига бир кўрсатиб қўй, — деди ғазабдан кўзининг пахтаси чиқиб кетган Эргаш. К. Яшин, Ҳамза
Кўргани кўзи йўқ
Улар ўша дума сайловидан кейин сизни кўргани кўзлари йўқ, ҳатто жонингизга қасд қилишдан ҳам тойишмайди. К. Яшин, Ҳамза
Аслида уларни унча хушламайман, кўргани кўзим йўқ. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
Қош қўяман деб, кўз чиқармоқ
Мен ҳазиллашган эдим. Лекин қош қўяман деб, кўз чиқаришимни ўйламаган эканман. К. Яшин, Ҳамза
Қўшнинг кўр бўлса, кўзингни қис
КЎЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘Z сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.