тетик
билан улашинг
1. Жисмоний, руҳий жиҳатдан заифлашмаган; бардам.
-
Онам етмишдан ошиб қолган бўлсалар ҳам, ҳали анча тетиклар М. Қориев, Ойдин кечалар
-
Иброҳим ота бардамми, Ойша хола тетикми, уканг Шерниёз соғми? Ж. Шарипов, Хоразм
-
Оғайнилар тушкунликка тушмадилар. Қувноқ ва тетик кайфиятда хайрлашдилар. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
2. Ҳаракат-ҳолати, даражаси ва шу кабилар жиҳатдан бардам, тийрак.
-
Темиржон одамлар қатори кўпайган тротуарда илдам ва тетик қадам отиб борарди. Ж. Абдуллахонов, Орият
-
Азиза ўзини бир оз олдирган, аммо ҳамон ўшандай чиройли, кўзлари киртайиб қолган бўлса ҳам, тетик боқар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Сойлик томондан келаётган тетик ва янгроқ овоз Элмуроднинг ўйини бузди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
3. кўчма Ҳайиқишни билмайдиган, дадил гапирадиган, ўз фикрини баралла айта оладиган.
-
Қандолат опага не бало бўлди, дейман, ҳайрон бўламан. Гапга чаққон, тетик хотин эди-ку! Ойдин, Садағанг бўлай, командир
-
Поччаев, қурилишга бирон фикри тетикроқ бола келиб қолса, дарров изига тушади. А. Мухтор, Туғилиш
ТЕТИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TETIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тетик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар