туна
билан улашинг
1. Бирор жойда тунни уйқу билан ўтказмоқ, кечаси ётиб қолмоқ.
-
Хирмонда тунамоқ.
-
Бозорни кутиб, икки-уч кун самоварда тунадик. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
[Йўлчи[ Баъзан Қоратойнинг ишхонасида, баъзан чойхонада тунаб юрди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Тўғридан ҳам кичик булоқ бор экан. Карвон шу ерда тунади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Босқинчилик, ўғрилик қилмоқ (одатда, тунда).
-
Улар биринчи куни Қўйлиққа яқин жойда Зуфар Ғайнуллинни тунаб, калтакладилар. Газетадан
-
Раҳмат шериклари билан тунда фабрикадан келаётган И. М. исмли қизни тунаб, жабрлаб қочаётганларида, қин-ғир ишнинг қийиғи чиқиб қолди. Газетадан
ТУНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUNA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
туна сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар