тунд
билан улашинг
1. Муомаласи қўпол, ёқимсиз, қўрс.
-
Тунд, камгап, кекса жарроҳ ҳар бир сўзни ўлчагандай, оҳиста тушунтира бошлади. Ойбек, Навоий
-
Каримжон, Манзура ўйлагандек, тунд эмас экан. У шундай қизиқ гапларни топиб гапирардики, унинг сўзамоллигига Манзура қойил қолди. Ҳабибулло, Ғунча
-
Эсон устол [стол] ёнига бориш билан Саидийнинг тунд гапини эшитмаган, Саидийни кўрмаган бўлди. А. Қаҳҳор, Сароб
2. Кўриниши, чеҳраси совуқ, қиёфаси ёқимсиз.
-
Тунд башара.
-
Эшик оға икки букилиб таъзим қилар экан, юзи тунд кўринди. П. Қодиров, Бобур
-
Икки кунчадан бери тунд бўлиб юрган Йигиталининг кўнгли ёришиб кетгандай бўлди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Эрталаб ҳаво тунд, осмонни паст тушган булутлар қоплаб олган. Ш. Холмирзаев, Бодом қишда гуллади
ТУНД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUND сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тунд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар