тун
билан улашинг
1. Сутканинг кун ботишдан кун чиққунгача, оқшомдан тонготаргача бўлган қисми.
-
Ойсиз тун. Тун капалаги. Ой тунда керак, Ақл кунда керак. Мақол
-
Очил ярим тунгача кўчаларда тентираб юрди, ётоққа борса, яна тун бўйи ухлай олмай чиқишини билар эди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
[Низомжон] Кечалари юлдуз тўла осмонга тикилиб, тунни тонгга улаб, қушлар нағмасидан, сувлар шилдирашидан кўнгилга аллақандай юпанч изларди. С. Аҳмад, Уфқ
2. Тун қоронғиси, қоронғилик.
-
Баҳор келди, Тун бағрида Ярқ этгандай бўлди нур. Э. Воҳидов, Нидо
-
Ҳали тонг отмаган, кулранг осмон аста-секин оқара бошлаганига қарамай, хиёбонлар, кўчалар, биноларнинг пастки қаватлари тун қўйнида эди. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
-
Олис-олисларда ёнган юлдуздек Дардим билан сингиб кетдим мен тунга. Х. Даврон, Қақнус
ТУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тун сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар