Шердор
билан улашинг
1. Шердор мадрасаси — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (1619—1636). Регистон ансамбли таркибида. Мирзо Улуғбек хонақоҳи ўрнига Ялангтўш Баҳодир қурдирган. Улуғбек мадрасасининг рўпарасида жойлашган. Мадраса тарҳи тўртбурчак, 2 қаватли. Бош тарзининг 2-қанотида қовурғали гумбаз ва миноралар жойлашган.
2. Мадраса пештоқ равоғи ичкарисидаги кошинкори безак орасида қора заминли кошинга оқ ҳарфлар билан меъмор Абдужаббор номи ёзилган. Қаносларидаги қизғиш зарҳал тусли шер оқ оҳуни қуваётгани тасвирланган. Қуёш бодомқовоқ, қийиқ кўзли қилиб тасвирланиб, юзи зарҳал тусли ёғду билан ҳошияланган. Мадраса номи шу тасвирдан келиб чиққан.
ШЕРДОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHERDOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Шердор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар