манман
билан улашинг
1. Ўзини катта тутадиган, босар-тусарини билмай қолган; такаббур.
-
Манман одам. Камтарга — камол, манманга — завол Мақол
-
У илгариги манман Тожибой эмас: ҳийлагина ҳовурдан тушган ва анчагина мулойимлашиб қолган эди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. ёки Манман (манаман) деган Машҳур, энг олдинги, донгдор.
-
Хиванинг манман деган бойларидан пул топиш сирларини ўргандим. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Бунақа занжирни янга тугул, қишлоғимиздаги манман деган темирчи ҳам узолмайди. Ёшлик
-
Кўчага чиқсам, манман деган йигитлар ҳуснимга маҳлиё бўлади. Муштум
-
Қўқоннинг манаман деган бойларидан Миразимжон бойни ўлдиртириб, сир очилаётганда хўжакўрсинга Эргашга жазо бердирди. К. Яшин, Ҳамза
МАНМАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MANMAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
манман сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар