етил
билан улашинг
1. Меъёрий даражасига етмоқ, тобига келмоқ.
-
Нишолданинг қиёми етилди.
-
Кунлар исиб, кўтарилган нам, Ерлар исиб, етилган тупроқ. Ғайратий
-
Етилган ерлар пешма-пеш бороналаниб, экишга тахт қилиб қўйилмоқда. Газетадан
-
Бу йил ҳам ғўза обдан етилгандан кейингина дефолиацияни бошладик. Газетадан
2. Ўсиб, ривожланиб, истеъмол қилиш, пишиш даражасига етмоқ; пишмоқ.
-
Фосфор ва калий ўғитлари меъёридагидан ортиқроқ берилса, картошканинг етилиши тезлашади. Фан ва турмуш
-
Қовун қарс этиб ёрилди. — Жонивор хўб етилибди-да, — деди Мадаминхўжа қовунни коса қилаётиб. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Ўсиб, улғайиб балоғатга етмоқ.
-
У боёқишнинг нуридийдаси, етилган қизи бирдан ғойиб бўлсин Ойбек, Танланган асарлар
4. кўчма Пишиб етмоқ, долзарб бўлмоқ.
-
Таълим-тарбия савиясини оширишнинг етилган масалалари ишчанлик билан ҳал этилаётир. Газетадан
-
Шундай баъзи етилган саволларимиз бор. Ҳ. Шайхов, Рене жумбоғи
5. кўчма с. т. Кайфи ошмоқ; қаттиқ маст бўлмоқ.
-
Ҳар ким билан қадаҳ уриштириб ичавериб, роса етилибди.
6. кам қўлл. Бирор даража, мавқе ва шу кабиларга етмоқ, эришмоқ; етишмоқ.
-
Бу оддий докладлардан эмас, балки., етим-камбағал болаларнинг мана бугун ўқитувчи бўлиб етилганлари тўғрисида таъсирли бир қисса. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ҳамза такаллуми ифодали, мантиқли, зеҳни ўткир ўз сўзли йигит бўлиб етилган эди. К. Яшин, Ҳамза
ЕТИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YETIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
етил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар