етакчи
билан улашинг
1. Йўл юриш, йўналишда бошқариб, этаклаб борувчи, бошқарувчи.
-
Ҳар бир пода ва галанинг етакчи бошлиғи — серкаси бўлади. Фан ва турмуш
-
Гала бошидаги етакчи ўрдак аллақандай овоз билан чуруллаб, ўз етагидагиларни огоҳлантириб боради. Р. Бекниёз, Ҳаво йўли
-
Узоқларда турналарнинг қурқураши эшитиларди, турналар бошида етакчиси учиб борарди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
2. кўчма Йўлбошчи, раҳбар.
-
[Ғафур ака:] Кўпчиликка етакчи, катта-кичикка баравар, қандини есин! Н. Мақсудий, Умидли бола
-
Назира Йўлдошева йирик хўжаликнинг жонкуяр етакчиси. Ўзбекистон қўриқлари
3. кўчма Асосий, бош.
-
Саноатнинг етакчи тармоқлари. Театрнинг етакчи артисти.
-
Буларни ёзиб олиш, қиёсий ўрганиш фольклоршуносликнинг етакчи вазифаларидан ҳисобланади. Газетадан
етакчи сўзи қатнашган жумлалар:
Етакчи феъл
ЕТАКЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YETAKCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
етакчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар