етакла
билан улашинг
1. Қўлидан ушлаб, кўмаклашиб олиб юрмоқ.
-
Вали ака ўғлини етаклаб, ташқарига олиб чиқиб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
— Қўйинг, буви, хафа бўлманг, — деди Ғуломжон онасини ичкарига етаклаб. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Ўзига эргаштириб (юрмоқ), ўзи билан бирга олмоқ (тўғри ва кўчма маънода).
-
Марғилондан Тошкентга ўз шогирди Охунжон қизиқни етаклаб, Юсуфжон ака ҳам келди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
Табиат ўзининг мангу, бузилмас қонунига амал қилиб, кўкламни етаклаб келган эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Етовга олмоқ.
-
Отни етакламоқ. Туяни етакламоқ.
-
Матпано молхонадан ҳўкизларни етаклаб чиқди. С. Сиёев, Аваз
4. кўчма Раҳнамолик қилмоқ, йўлламоқ.
-
Ғалабалар сари етакламоқ.
-
Постановкачи режиссёрнинг ёш санъаткорларни катта санъат майдонига дадиллик билан етаклаши таҳсинга сазовордир. М. Яҳёев, Ҳақ енгади
ЕТАКЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YETAKLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
етакла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар