ёппа
билан улашинг
1. айнан Ёппасига.
-
Ваъда шу! Барча қиз ёппа сафарбар, Шараф-ла етмакка шу бахтли дамга! Зулфия
-
Махдум икки болани меҳмонхонани супуриб, жой солишга буюрди ва бошқа болаларни ёппа озод қўйиб юборди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. шева Ўнгариб, босиб.
-
Я на биров Бозоровнинг: Шийпонга икки отлиқни юбориб, Адо-латни отга ёппа қилиб, Аравонга олиб қоча-ман, никоҳ кечасидан кейин кўникиб кетади, деган гапини олиб келди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Ё, Ражаб полвон қайтгунча, тўйнинг паловидан ёппа қилиб келайми? Ш. Тош-матов, Эрк қуши
ЁППА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOPPA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёппа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар