ёқ
билан улашинг
1. 1 Ёндириб, ўт, аланга ҳосил қилмоқ, ёндирмоқ; куйдирмоқ.
-
Қоғоз ёқмоқ. Ахлатни ёқиб юбормоқ.
-
Ҳовлига олов ёқиб, чилдирмангни қизит. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
[Салимбойвачча] Аравага ўтирмасдан бурун гугурт ёқиб, папирос тутатар экан, Ёрматга кўзи тушди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қози, калласи эзилган илондай тўлғаниб, элликбошига қичқирди: — Синдир ҳамма-сини! Ташқарига чиқар! Ёқ, ўт қўй! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Нур, ёлқин ҳосил қилмоқ, ёритмоқ.
-
Электрни ёқмоқ.
-
Николин қўл фонарини ёқиб, бегона ҳамшира билан бирга ярадор командирга ёрдам кўрсатишга киришди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Зубайда шам ёқди. Ёшлик
3. Ўт, олов ёрдамида қиздирмоқ, иситмоқ.
-
Плита ёқмоқ. Печка ёқмоқ.
4. Қиздириб ҳаракатга келтирмоқ; ўт олдирмоқ.
-
Моторни ёқмоқ. Тракторни ёқмоқ.
ёқ сўзи қатнашган жумлалар:
Жонини ёқмоқ
-
Шу элатда бир бола бор, Бай-бай, жонимни ёқади. Оқ олма, қизил олма
Уруш оловини ёқмоқ
Чироғини ёқмоқ
-
Бошқа фарзандим йўқ, худо умр берсин, ишқилиб, чироғимни ўша ёқсин. Ойбек, Танланган асарлар
Юрагига (ёки қалбига) ўт ёқмоқ
-
Водийнинг манман деган раислари юрагига ўт ёққан киши Полвон ака Қозоқов бўлади. Ўзбекистон қўриқлари
-
Умид ўша қалбига ўт ёққан қизга тикилиб қолди. Мирмуҳсин, Умид
1. Маъқул бўлмоқ; дид, хоҳиш, кўнгилга тўғри келмоқ.
-
Ашуланинг куйи менга ёқди.
-
Қосимбек ялт этиб Авазга боқди. Унга бу йигитнинг ўзини эркин, ҳатто жиндай мағрур тутиши ёқди. С. Сиёев, Аваз
-
Ўтмиш ҳақидаги иккинчи роман эса жуда ёқди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
-
[Дилшоднинг] Бу қилиғи Ёдгорга ёқмади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Мижозга тўғри келмоқ.
-
Менга хамир овқат ёқмайди.
-
[Кумуш] Ёқмайдиган ҳеч нарса егани йўқ. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ёқ сўзи қатнашган жумлалар:
Жинига ёқмайди
-
Сатторқул аканг уйни тузаттириб бермоқчи. Майли, ўшанда токча жинига ёқмаса, шуватиб ташлай қолсин. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Кўнглига ёқмоқ
-
Юлдузхон учун кутилмаган, аммо айни муддао бўлган, кўнглига ёқиб тушган тасодиф дугоналари орасида шу заҳотиёқ шивир-шивир, миш-мишларни бошлаб юборди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
Оғзига ёқмади
-
Сидиқжон бир пиёла чойни, худди угра ош ичгандай, узун-узун ҳўплаб ичди-да, чой оғзига ёқмаса ҳам, бир оз таъби очилгандай бўлди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Хуш ёқмоқ
Қадами ёқмади
-
Айрим одамлар ўртасида Колхозимизга Шербекнинг қадами ёқмади деган шивир-шивир гап юра бошлади. С. Анорбоев, Оқсой
-
Менинг қадамим ёқмабди [деди Саид]. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
ЁҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар