1. 1 Соҳил, қирғоқ; бўй, лаб.
Ариқ ёқаси.
Элгелди қамишзорни оралаб, кўл ёқасига чиқди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
Каналнинг икки ёқаси бўйлаб қурилган икки қаватли бинолар шу қадар кўркам, шу қадар чиройлики Н. Сафаров, Саодатнинг қиссаси
2. Чет, чекка, ён.
Кўча ёқаси.
Йўлнинг икки ёқасида тераклар шовуллайди, булбуллар сайрайди. Ҳ. Ғулом, Машъал
Шу куни у бир тепалик ёқасига бориб етгандагина, шамол бир оз пасайди. Ғ. Расул, Адолат
Жар (ёки чоҳ) ёқасида
Ўлим ёқасида
Содиқ ҳам ўлим ёқасида. Энди сиз билан иккимизгина қолдик. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Ўлим ёқасида жон олиб, жон берган йигит бу кунларни озмунча ўйлаганмиди? С. Аҳмад, Уфқ
1. Кийимнинг бўйин ўрни учун очилган қисми.
Ёқа очмоқ. Кенг ёқа. Тор ёқа.
[Қори] Ёқасини катта очиб, кўкрагига уч марта туфлади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Очил ўрнидан туриб кийина бошлади. Лекин анчагача ёқасининг тугмасини ўтказа олмади — қўли қалтирарди. П. Қодиров, Уч илдиз
2. Кийимга тикиб ёки илиб қўйиладиган мата, буюм.
Қоракўл ёқа. Савсар ёқа.
[Элмурод] Дам олиш кунлари киядиган гимнастёркасига ёқа тикиб кийди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
Бир ёқадан бош чиқариб
Енгидан кириб, ёқасидан чиқмоқ
Ёқа бўғишмоқ
[Йўлчи] Мирзакаримбой билан пул юзасидан хириллашишни, ёқа бўғишни ўзига ор билди. Ойбек, Танланган асарлар
Ёқасига чанг солмоқ
Бу йигитга сўз уқтиришдан фойда йўқлигини билди-да, унинг ёқасига чанг солиб, кескин бир силташ билан остонадан узди, яна бир кескин ва кучли силташ билан пахса деворга урди. Ойбек, Танланган асарлар
Ёқасидан олмоқ
[Алимардон] Ғазаб ичида Анварнинг ёқасидан олмоқчи бўлди-ю, кечикди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Рустам-жон арслондек сапчиб, бойнинг ёқасидан олди. К. Яшин, Ҳамза
Ёқасидан тутмоқ
Ғилай одам шамни токчага қўйиб, кучли қўллари билан Аҳмад Чалабийнинг ёқасидан тутди. Мирмуҳсин, Меъмор
Ёқасини ушламоқ
Ҳали шундай кунлар келадики, Алимардон Тўраев деган номни эшитганда, бутун республика ҳайратдан ёқа ушлаб қолади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
— Ростми? —
ёқасини ушлади чол. Ойбек, Танланган асарлар
Оғзидан олиб, ёқасига ёпиштирмоқ
Оғзингдан чиқиб, ёқангга ёпишсин!
[Зуҳра:] Охиратга бунчалик ҳирс қўйган экансан, боравер. [Фотима:] Оғзингдан чиқиб, ёқангга ёпишсин! А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
ЁҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.