қуроллан
билан улашинг
1. Жанг, уруш қуролига эга бўлмоқ; уни тутган, ундан фойдаланадиган ҳолатда бўлмоқ.
-
Душман ўта айёр ва яхши қуролланган. Шарқ юлдузи
-
Қуролланган етти партизан оғир қадамлар ташлаб, хилват ва сўқмоқ йўллардан юриб, Мостовойнинг отрядига бормоқда. А. Раҳмат, Соқов бола
-
Танклар, самолётлар, турли қуроллар билан тиш-тирноғигача қуролланган душман ҳадеб Москвага интилар эди. Ойбек, Қуёш қораймас
2. Иш қуроли, воситалари билан таъминланмоқ.
-
Матқовул билан яна бир киши нарироқда замбил, кетмон, болға билан қуролланиб, тош-шағал таширди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Қуролланмаган кўз билан кузатганда, юлдузларнинг бир-бирига нисбатан ўринлари ўзгармай қола беради. Астрономия
3. кўчма Бирор мақсадга эришиш, уни амалга ошириш учун хизмат қиладиган воситаларни эгалламоқ, билиб олмоқ, ўрганмоқ.
-
Илғор ғоялар билан қуролланмоқ.
ҚУРОЛЛАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUROLLAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қуроллан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар