қурол
билан улашинг
1. Ҳарбий яроғ, аслаҳа; жанг, уруш асбоби.
-
Отув қуроллари (милтиқ, тўп, пистолет ва шу кабилар). Совуқ қуроллар (қилич, ханжар, пичоқ ва шу кабилар). Қуроли йўқ жанг қилмас. Мақол
-
Полковник унинг пулемётини кўздан кечиргач, кулумсираб: — Қуролни яхши асрар экансиз, — деди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Улар капитаннинг командаси билан тепадаги самолётга барча қуроллардан бирданига, баб-баравар ўқ уздилар. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Бирор ишда фойдаланиладиган, хизмат қиладиган ҳар қандай асбоб, мослама, КУрилма, механизм, машина ва шу кабилар
-
Ёзув қуроллари. Ўқув қуроллари. Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлар. Мақол
-
Қадимги мулкдорларнинг ҳосилдор ер ва боғларигина эмас, балки бошқа ишлаб чиқариш қуроллари ҳам энди батамом колхозга ўтиши лозим эди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. кўчма Бирор мақсадга эришиш, уни амалга ошириш учун хизмат қиладиган ҳар қандай восита; дастак, омил.
-
Тил кишиларнинг алоқа қуролидир.
-
Зеро, ошкоралик жамиятимиз қонунларини бузаётган кимсаларга қарши қудратли қурол экан, бу ҳақ-да очиқчасига фикр юритишга жазм этдик. Газетадан
ҚУРОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUROL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қурол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар