қурит
билан улашинг
Қуримоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Кир қуритмоқ.
-
Саратон қуёши адирлардаги ўт-ўланларни қуритди.
-
[Бектемир] Гулханни авжлантириб, кийимларини қуритди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Мўғуллар баркашни қуритиб, боғичига кириб кетишди. М. Осим, Ўтрор
-
Андижон зилзиласи Катта ариқнинг сувини қуритди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Навонинг сеҳрли савти Отабекнинг кўз ёшларини қуритди-да, бир енгиллик бағишлади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
қурит сўзи қатнашган жумлалар:
Босган (ёки қўнган) ерини қуритмоқ
-
Бундан буён боғимга қадам қўйманг, сиз бойўғлидан ҳам баттар нарсасиз! Қўнган ерингизни қуритасиз! Мирмуҳсин, Чиниқиш
Қадамини қуритмоқ (ёки қирқмоқ)
-
— Тожибойни ишга солдим. У сенинг ўчингни олишга киришди — худо хоҳласа, бу ердан муаллимнинг қадамини қуритади, — деди вақти хуш Олахўжа махсум. П. Турсун, Ўқитувчи
ҚУРИТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QURIT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қурит сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар