қури
билан улашинг
1. Суви тугамоқ (сув объектлари ҳақида).
-
Орол денгизи қуриб бормоқда. Яхши сўздан мой эрийди, Ёмон сўздан сой қурийди. Мақол
-
Ёзда чашма қуриб кетди Гулнорпари
2. зид. Ривожланиш, кўкаришдан тўхтамоқ; кўкармоқ.
-
Экилган кўчатларнинг баъзилари қурияпти. Қуриган гул. Майсалар сув-сизликдан қуриди. Яшин урган сада қурий бошлади. Чинор чиримас, арча қуримас. Мақол
-
[Йўлчи] Экини қуриб қақраган кам-бағал деҳқонларга дўқ қилиб, ғалва кўтаришдан нафратланар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мажнунтолнинг қуриб тушган шохлари ҳовуз бўйида ивирсиб ётар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
кўчани кесиб ўтган кичкина ариқ лабидаги ярми қуриган катта тол панасига ўзини олди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
3. Бутунлай тугамоқ, йўқ бўлмоқ; битмоқ.
-
Мушукка қанот битса, сичқон зоти қурийди. Мақол
-
Лутфулланинг кулбаси қуриб, қўлга илинадиган ҳеч нарса қолмади. Мирмуҳсин, Ғурбатдаги одам
-
Агар қишлоқда орияти бутун эркакнинг уруғи қуриб кетган бўлса, мана, ўзим гаплашаман сен билан. Н. Норқобилов, Тўқнашув
қури сўзи қатнашган жумлалар:
1
-
Ҳўл бўлган кийимлари офтобда тез қуриди. Арралаб, ёриб, тахлаб қўйилган ўтинлар яхши қуриди.
-
Ғуломжонлар офтобда қуриб, тахта оралари катта очилиб қолган бир табақали эшикни тақиллатишди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Ипга чизилган жамбиллар қуриб, қовжираб қолган эди. С. Зуннунова, Олов
-
Қўлтиғидан қоғозга ўралган, қуриб толқонланган носини олиб, тил остига отди. Ойбек, Қуёш қораймас
3
-
Оғзи қуримоқ.
-
Гапирай деса, оғзи очилмайди, лаблари қуриб, бир-бирига ёпишиб қолгандай. Шарқ юлдузи
-
Оғриб қолди унинг нозик беллари, Ҳофизларнинг қуриб қолди тиллари. Маликайи айёр
Ёстиғи қуримоқ
-
Шундоқ ҳам кўп одамларнинг ёстиғи қуриди. Ёшлик
Илиги қуримоқ
Ичи қуримоқ
-
Лекин ўзининг ичи қуриб, ёш боладай қувонгиси, қувониб, бутун Далварзинтепага овоза қилгиси келар эди. М. Мансуров, Ёмби
-
Ичим қуримаса, айтарман кимлигини. Миркомилга алоқадор гап бу. М. Мансуров, Ёмби
Шўри қуриди
Қуриб қолибдими (ёки қолганми)
-
[Хотин:] Худо кўтарсин сен мегажинни! Иккита болам бор! Бўйдоқ йигит қуриб кетганмиди? А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин
-
Отам билан онамнинг ризоликлари учун шундан бошқа сабаб қуриб қолганига нима дейишимни ҳам билмайман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Қурсин ёки қуриб кетсин
-
Менга тенгқур бўлолмайсан, Кўнглигинанг қуриб кетсин. Пўлкан
-
Қуриб кетгур шу ўтиннинг тутуни бирам аччиқ эканки! А. Қаҳҳор, Асрор бобо
ҚУРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QURI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қури сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар