қурбон
билан улашинг
1. дин. Худо йўлида қурбонликка сўйилган ёки сўйиладиган жонлиқ.
-
Қурбон сўйиш.
2. кўчма Бирор эзгу иш, эзгу мақсад йўлида ёки севикли кимса, нарса ва шу кабилар учун курашда ҳалок бўлган, жон фидо қилган киши.
-
Озодлик қурбони. Уруш қурбони.
-
Ер куррасининг кўп қитъаларида бомбалар портлар, минглаб қурбонлар кўксида қон оқарди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Уруш қурбонсиз бўлармиди. С. Зуннунова, Олов
3. кўчма Табиий офат, фалокат, кўн-гилсиз ҳодиса, кимсаларнинг қилмиши, манфаати ва шу кабилар туфайли ҳалок бўлган ёки катта зарар кўрган, қаттиқ азият чеккан киши.
-
Ёнғин қурбони. Зилзила қурбонлари. Жаҳолат қурбони. Урф-одатлар қурбони.
-
Фарида Зокирни гуноҳсиз бир қурбон деб билиб, қаттиқ ачинди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
[Ғуломжон:] Бўлиб ўтган мана шу гапларнинг ўзи туҳматчилар қурбони бўлиб турганимни исбот қилишга етиб ортади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. Қурбон бермоқ Кишиси (кишилари) қурбон бўлмоқ; катта зарар, талафот кўрмоқ.
-
Талай урушлар кўрдик, талай қурбонлар бердик. Гувоҳ — сочларда оқ-у манглайда ажинимиз. Ғ. Ғулом
-
Бепарво бўлмангиз, қўлдан кетмасин Сонсиз қурбон бериб қозонилган бахт. Шарқ юлдузи
5. Қурбон (эркаклар ва хотин-қизлар исми).
қурбон сўзи қатнашган жумлалар:
Қурбон ойи
Қурбон ҳайити
Қурбон бўлмоқ
-
Халқ жиноятчи бўлиши мумкин эмас, қурбон бўлиши мумкин. Газетадан
-
Бир навжувон эрди ўзи хиромон, Ҳар ким кўрса, бўлур ҳуснига қурбон. Гулшанбоғ
Қурбони бўлмоқ
-
У бошқа катта жиноятларнинг қурбони бўлиб кетяпти-ку! А. Мухтор, Кумуш тола;
-
Яхшининг қурбони бўл, Ёмонни калтаклаб ур. Мақол
-
Аравадан нари анжир пишибди, Ўн тўрт яшар қизга ишқим тушибди. Ўн тўрт яшар қизнинг қурбони бўлсанг, Ўн тўрт тилло бериб қўйнингга олсанг. Қўшиқлар
ҚУРБОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QURBON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қурбон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар