қурама
билан улашинг
1. Ҳар хил тус, кўринишда бўлган; турли хил, ҳар хил турдаги.
-
[Полвон] Махоркани бежаб ўраб, сал эшитиларли товуш билан қурама ашулаларни ғинғиллай бошлади. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Шаҳар аҳолиси қурама. Унда ҳар хил миллатларга мансуб кишилар — каннаралар, ҳиндлар, малайялар, тамиллар яшайди. З. Акрамов, Ҳиндистон лавҳалари
-
Баширжон газетани очиб, парварда, шоколад, шўрданак ва қорамайиз аралаштирилган қурама ширинликлардан битта парвардани олиб, оғзига солди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
2. айнан Қуроқ И 2.
-
Қурама тўшакда чўзилиб ётганича, жажжи қўлчаларини унга чўзарди. Н. Норқобилов, Бекатдаги оқ уйча
-
У қурама кийимдаги кишига норози кўзи билан қарарди. В. Ғофуров, Вафодор
Ўзбек халқи таркибига кирган этник гуруҳлардан бири: Ўзбекистоннинг Чирчиқ ва Оҳангарон водийларида яшовчи ўзбек элати; шу элатга мансуб шахс ёки нарса.
-
Қурама аёли. Ўзбек тилининг қурама шеваси.
ҚУРАМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QURAMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қурама сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар