қур
билан улашинг
1. Қурилма, қурилиш иншо-оти бунёд этмоқ, ясамоқ.
-
Уй қурмоқ. Қаср қурмоқ. Шийпон қурмоқ. Тўғон қурмоқ. Канал қурмоқ. Сарой қуриб, шаҳар бузма. Мақол
-
Ёру дўстлар билан ҳашарлашиб, бинойидай маскан қуриб олдим. М. М. Дўст, Лолазор
2. Ўрнатмоқ.
-
Тандир қурмоқ. Уйга эшик қурмоқ.
-
Сатторқул аканг уйини янги турмуш қилди; оқлатди, дарчанинг ўрнига дераза қурди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бир ердан ўчоқ қилиб, ошпалов қилмоқчи бўлиб, қозонни қурди. Нурали
3. Ташкил этмоқ, барпо қилмоқ, тузмоқ.
-
Янги давлат қурмоқ. Янги жамият қурмоқ.
4. Ташкиллаштирмоқ.
-
Ширин суҳбат қуриб қаймоқлашайлик Ҳабибий
-
Ҳар қалай, Жўравой билан гурунг қуриб, тонг оттирай деди-ку. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Зериксангиз, шоҳона зиёфатлар қуринг, базмлар ясанг, ихтиёр сизда. Ойбек, Улуғ йўл
-
Бадиуззамон бекларини, ишбилармон йигитларини йиғиб, жангга ҳозирланиш тўғрисида кенгаш қурди. Ойбек, Навоий
қур сўзи қатнашган жумлалар:
Ин (ёки уя) қурмоқ
-
Унинг ҳаромнамаклари ҳали кўп маҳкамаларда ин қурганлар. Ойбек, Навоий
Турмуш (ёки оила) қурмоқ
-
Севишиб, ўлдим-толдим деб турмуш қурганларни кўряпмиз, кунора уйида жанжал Т. Ашуров, Оқ от
-
Ойим билан дадам синфдош бўлганлар. Севишиб оила қурганларини эслашади. Ёшлик
ҚУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар