сухандон
билан улашинг
1. Гапга чечан, сўзамол; нотиқ.
-
Олурман баҳра ҳикматли сўзингдан, Сухандонсан, сухандонсан, сухандон. Ҳабибий, Девон
-
Қулоқ солинг сухандоннинг тилига, Булбул ошна бўлар боғнинг гулига. Эргаш Жуманбулбул ўғли
2. Бадиий сўз устаси.
-
[Шоҳ ал-Форобийга деди:] Сен дониши сухандонсан, биламиз, ҳазил-мутойиба қилмоқдасан. А. Мухтор, Чинор
-
Кечалари сухандонлар сўз айтиб, Келганларнинг димоғини хушлади. Гўрўғлининг туғилиши
3. айнан Диктор.
-
Радио сухандони.
СУХАНДОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUXANDON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сухандон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар