суяк
билан улашинг
1. Одам ва умуртқали ҳайвонлар скелетининг ҳар бир қисми; сўнгак.
-
Ўмров суяги. Тизза суяги. Суяк оғриғи. Фил суяги.
-
Суяк бутун бўлса, эт битиб кетар. Мақол
-
Бўрижоннинг ориқ, умуртқа суяклари бўртиб, қовурғалари саналиб турган қўш ҳўкизи омочни зўрға тортиб боряпти. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Бобо., умр бўйи кўксини бекитмаган, анордек қизғиш кўксидаги суяклар бўртиб чиқиб турарди. Мирмуҳсин, Умид. Одам қони таркибида, шунингдек, суягида ўттиздан зиёд элемент учрайди. Фан ва турмуш
2. Сўйилган молнинг этли устухони (ов-қат сифатида).
-
Суяк қайнатмоқ. Суяк тозаламоқ.
-
Гўшт суяксиз бўлмас, Шоли — курмаксиз. Мақол
-
Ахир сен ит эмасдинг-ку, беланиб лойга, Бир-бирингни ғажисанг то суяк талашиб. А. Орипов, Йиллар армони
3. Этдан тозаланган устухон (хомашё, материал сифатида).
-
Суяк елими. Суяк ўймакорлиги. Суяк тугма. Суяк уни.
-
Суякка гул чизиб, асбоблар (парма, аррача, эгов ва бошқалар) ёрдамида ўйиб, нақшлар ҳосил қилинади ҳамда жилоланади. ЎзМE
4. сифатдош Жуда ориқ, озғин,
-
Суяк одам,
-
Чол сесканиб, бошини кўтарди, йигитни қучоқлаб, суяк қўллари билан унинг елкасини силади. Ойбек, Танланган асарлар
5. кўчма Авлод, насл; уруғ.
-
Султон суягини хўрламас. Мақол
суяк сўзи қатнашган жумлалар:
Суяги бузуқ
Суяги қотмаган
-
Мен мағрурликка берилиб, суяги қотмаган ўғлимни бу қўшинга бош қилиб юбордим ва манманликнинг жазосини тортдим. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
Суяклари чиққан (ёки саналиб қолган)
Суяк-суягидан ўтмоқ
-
Тоғдан эсган изғирин одамнинг суяк-суягидан ўтиб кетади. М. Осим, Карвон йўлларида
-
Бу сўзлар Нусратбекнинг суяк-суягидан ўтиб кетди. С. Нуров, Нарвон
Эти — сизники, суяги — бизники
-
Бола олти яшар бўлганда, подшо дастурхонни катта қилиб, боланинг қўлидан етаклаб, мактабга олиб борибди: — Эти — сизники, суяги — бизники, — деб домлага берибди. Луқмони Ҳаким
Эти суягига ёпишган
-
Тишлари тушиб, жағи-жағига киришиб кетган катта бувиси ҳассасини ерга тақ эткизиб урди-ю, қуришиб, эти суягига ёпишиб кетган башарасини буриштириб, шанғий бошлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Қуруқ (ёки қоқ) суяк
-да суяги қотган
-
Мени кичкина, нимжон деманг. Далада ўсганман. Кетмонда суягим қотган. С. Аҳмад, Уфқ
Пичоқ (бориб) суякка қадалмоқ (ёки тақалмоқ, етмоқ, тегмоқ)
-
Бас, пичоқ бориб суягимга етди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Жон дўстим, пичоқ бориб суякка тақалди, бу кеча ҳам ухламай чиқдим. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
Суяги йўқ
-
[Қози:] Хотиржам бўлинг, бой. Қодирқул додхоҳнинг бунақанги ишларга суяги йўқ. Ҳамза, Танланган асарлар
Суяги тинч
Суяги тинчиб қолмоқ
Суягига (ёки суяк-суягига) сингимоқ
-
— Ажабо, — деди Собиржон чиқиб кетаётган ҳалиги юпунгина чолга қараб, — мутелик ҳам одамнинг суяк-суягига мунчалик сингиб кетар экан-да. Шарқ юлдузи
Суяк сурмоқ
-
Ўзи суяк сурадиган бир дард экан бу. С. Аҳмад, Ҳукм
Тилнинг суяги йўқ
-
Аввали уриш бўлмасин, уриш бўлгандан кейин, тил ўлгурнинг суяги йўқ. А. Қаҳҳор, Қўш-чинор чироқлари
СУЯК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUYAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
суяк сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан СУЯК сўзига берилган маънолар
суяк сўзига янги изоҳ қўшинг