суя
билан улашинг
1. Бир учини ерга, иккинчи учини бирор тик нарсага тақаб турғизиб қўймоқ; тирамоқ, таямоқ.
-
Ҳассани деворга суяб қўймоқ. Тепиб ўтма, суяб ўт. Мақол
-
У деворга суяб қўйилган ойболтага таш-ланди. Ёшлик
2. Бирор еридан тутиб, кўтариб мадад бермоқ.
-
Кампир, азиз меҳмонларни ўтқизгандан кейин, чолни суяб олиб кирди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
[Соқи бобо] Уни қўл-тиғидан суяб, отга миндирди. Эргаш Жуманбулбул ўғли
-
Оёқлари увушган бойни аравадан суяб туширишда букрига Тоштемир кўмаклашди. Ҳ. Ғулом, Феруза
3. кўчма Мадад, ёрдам бермоқ; қўлламоқ.
-
Сен йўғингда мени шулар суяб юришди-да. Ҳ. Ғулом, Машъал
СУЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
суя сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар