суян
билан улашинг
1. Орқасини, елкасини, кифтини бирор нарсага тираб ўтирмоқ ёки турмоқ.
-
Деворга суянмоқ. Ёстиққа суянмоқ. Эчкининг таёқ егиси келса, чўпоннинг таёвига суянади. Мақол
-
Улуғбек чайқалиб, деворга суянди. Ёшлик
-
Ая кейин кўрса, Кароматхон ҳам келиб, эшик кесакисига суянганча, гапларига қулоқ солиб турган экан. А. Мухтор, Кумуш тола
2. Гавда оғирлигининг бир қисмини бирор нарсага ташламоқ; таянмоқ.
-
Эгилган таёққа суянма, сени ҳам эгади. Мақол
-
Яхшибоев ўтирган харрагидан турди. Қўлидаги аждарбош ҳассасини ерга қўйиб, секин суянди, юрагига қулоқ тутди. М. М. Дўст, Лолазор
-
Искандар эса беихтиёр сўри панжарасига оғир суяниб чуқур тин олди. М. Мансуров, Ёмби
3. кўчма Мадад олмоқ, ёрдамига таянмоқ, ёрдамига таяниб иш тутмоқ.
-
Халққа суянсанг — бўласан, халқдан чиқсанг — сўласан. Мақол
-
[Яхшибоев:] Қариган чоғингда одамнинг ҳар бири ғанимат: дардингни айтсанг, чайқалган чоғинг суянсанг. М. М. Дўст, Лолазор
-
Тоғай ким — ёлғизқўл бир йигит. Ўлармон отаси=ю пуф деса, довонга бориб тушадиган қилтириқ укасини демаса, бошқа суянадигани йўқ. Ёшлик
4. Ишонмоқ, таянмоқ; асосланмоқ.
-
Мақсуд Солиев ўттиз йиллик иши давомида одамларнинг турфа хилини кўрди. У, тажрибасига суянган ҳолда, бир нарсага амин бўлди: жамият учун жиноятчидан кўра лоқайд одам хавфлироқ! Ёшлик
суян сўзи қатнашган жумлалар:
Сувга суянмоқ
-
Сувга суянма, ёвга сиғинма. Мақол
Суянган тоғи
Суяниб қолмоқ
-
Чол-у кампир бир-бирларига суяниб қолган, бир-бирларига жуда меҳрибон. Ойдин, Ширин келди
СУЯН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUYAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
суян сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар