суянчиқ
билан улашинг
1. Ўриндиқларнинг суяниш ёки тирсак тираб ўтириш учун хизмат қиладиган қисми.
-
Кресло суянчиғи.
-
Илҳом-жон машина эшигини очиб, ўриндиқ суянчиғини бир оз орқа суриб қўйди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
деворга тираб қўйилган, орқа суянчиғига кафтдек ойна ўрнатилган эски диванда ўқитувчи ва тарбиячилар зич ўтиришибди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Унинг кўзи стул суянчиғига илинган кителига, шимига тушди. С. Аҳмад, Уфқ
2. кўчма айн. Суянч.
-
Оиланинг суянчи.
-
Мусулмонқулнинг биринчи суянчиғи ўзининг одамлари бўлса, иккинчиси —уламолар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Аввало, ўз тинчингизни ўйланг, ука. У киши сизга суянчиқ бўлоладими, йўқми — шуни ўйланг. М. М. Дўст, Лолазор
-
— Ўзимнинг улигинам (ўғилгинам), суянчиққинам, — деб эркаларди баъзан уни онаси Саодат
СУЯНЧИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUYANCHIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
суянчиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар